UzAuto Motors 16 январь куни соат 10:00 дан бошлаб Chevrolet Cobalt Midnight автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввалги шартномалар бўйича тўлови вақтида амалга оширилмаган автомобилларга қайта шартнома тузади.
UzAuto Motors 7 январь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун яна контрактацияни очади.
Уч йил аввал UzAuto Motors ва UzАuto Motors Powertrain бош директори этиб тайинланган Бу Андерссон фаолиятини якунламоқда. UzAuto Motors’нинг маълум қилишича, унинг раҳбарлигида ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ошган — 2023 йилда 395 400 машина конвейердан чиққан, бу аввалги йилдан 20% кўп.
UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.
UzAuto Motors 11 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлови вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.
UzAuto Motors 22 ноябрь куни соат 10:00 да Cobalt Style ва Midnight модификациялари учун онлайн шартнома очилишини эълон қилди.
Cobalt автомобилининг янги модификацияси — Cobalt Midnight ҳозирги мавжуд модификациядан 7,3 млн сўм қимматроқ бўлади. Биринчи босқичда янги модификацияда ёритиш тизими ва ғилдирак дисклари қорамтир тусда бўлади. Кейинги босқичларда эса интерьер қисми бўйича қўшимча ўзгартиришлар киритилади.
UzAuto Motors бош директори, швециялик Бу Андерссон ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларини ўз вақтида тўламагани учун иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида жаримага тортилди.
Рақобат қўмитаси UzAuto Motors ва PSM-Avtosavdo дилерига қарши иш қўзғатди. Аввалроқ Chevrolet Lacetti эгаси автомобиль харид қилинганидан 5 ой ўтиб, носозлик туфайли ёниб кетгани ҳақида хабар берган. Ишлаб чиқарувчига ушбу русумдаги 38 та машинани қайтариб олиш юклатилди.
Фарғона вилоятида UzAuto Motors автотрейлери ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетди. Компания 8 та Cobalt зарар кўргани, жароҳатланганлар йўқлигини маълум қилди.
UzAuto Motors заводида сўнгги Chevrolet Lacetti автомобили ишлаб чиқарилди. У 2013 йилда янгиланган версия (Gentra) тақдим этилгандан бери заводдан чиққан 487104-шундай машинага айланди. Биринчи модель 2008 йилда йиғила бошлаганди.
Қирғизистоннинг Чуй вилоятида Ўзбекистон ҳамкорлигида Cobalt, Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш заводи ишга тушди. Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров шу ва бошқа қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросимида иштирок этди.
17 июль куни соат 10:00 да UzAuto Motors аввалги контрактациядан чиқарилган Cobalt автомобиллари учун онлайн шартнома тузишни қайта очади.
Антикоррупция агентлиги UzAuto Motors ўтказган 1,3 млрд сўмлик давлат харидида қонун бузилиши ҳолатини аниқлади. Тендерда иштирок этган икки корхона раҳбарлари яқин қариндош бўлган. Ҳозирда харид натижаларини бекор қилиш, айбдорларга чора кўриш ишлари олиб борилмоқда.
5 июль куни соат 10:00 да UzAuto Motors белгиланган муддатда тўлов қилинмагани туфайли аввалги контрактациядан чиқарилган Cobalt автомобиллари контрактациясини қайта очади.
UzAuto Motors 21 июнь куни соат 10:00 да 25 минг дона Cobalt учун контрактацияни очади. Компания шартномалар бўйича тўлов 7 календарь кунида амалга оширилиши лозимлигини эслатиб ўтди.
Ғаллаорол туманида MAN юк автомобилида носозлик кузатилиб, 2 та юк машинаси ва UzAuto Motors автотрейлери билан тўқнашди. Компания 4 та Cobalt ва 3 та Equinox техник шикастланганини билдирди. Юк машиналари ҳам жиддий зарарланган, ҳайдовчилар жароҳат олмаган. 2 километрли тирбандлик ҳосил бўлган.
Chevrolet Lacetti автомобилларини ишлаб чиқариш давом этмоқда, деб хабар берди «Ўзавтосаноат». Таъкидланишича, бунга сабаб ишлаб чиқариш учун зарур эҳтиёт қисмлари ҳали ҳам мавжуд экани.
UzAuto Motors 8 май куни соат 10:00 да аввалги шартномалардан чиқарилган Gentra, Damas ва Labo учун контрактацияни очади. Gentra`ларни (4500 та) шу заҳоти олиб кетиш мумкин бўлади. Компания, шунингдек, Cobalt автомобилини янгиланган модификацияда ишлаб чиқара бошлашини маълум қилди.
Биринчи чорак якунларига кўра, UzAuto Motors компаниясининг соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 5 баравар — 1,29 триллион сўмгача кўпайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг